“Тошкент опен – 2017”: теннисчиларимиз мағлубият билан бошлашди

Пойтахтимизда Халқаро хотин-қизлар теннис уюшмаси (WTA) таснифига кирувчи “Тошкент опен – 2017” халқаро турнири бошланди. Ўн тўққизинчи маротаба ўтказилаётган халқаро турнирда йигирмадан зиёд давлатдан юздан ортиқ ракетка устаси қатнашмоқда.

Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида ўтказилаётган турнирнинг яккаликлар ўртасидаги биринчи даврасида ҳамюртларимиздан Нигина Абдураимова япониялик Нара Куруми билан баҳслашади. Сабина Шарипова эса швейцариялик Штефани Фёгелега қарши кортга чиқади. Тажрибали теннисчимиз Оқгул Омонмуродова украиналик Катарина Козловани сновдан ўтказади.

Қизларимиз ушбу турнирда жуфтлик баҳсларида ҳам иштирок этмоқдалар.

Нигина Абдураимова ва Оқгул Омонмуродовадан ташкил топган жуфтлик бугун Богдан/Фёгеле жуфтлигига қарши кортга чиқди. 1 соат 29 дақиқа давом этган ўйинда теннисчиларимиз 6:3, 5:7, 6:10 ҳисобларида мағлубиятга учрадилар.

Эслатиб ўтамиз, улар бугун шунингдек яккалик баҳсларида ҳам мағлубиятга учрагандилар.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2014/8)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: