Оила ва никоҳ

Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши қошидаги «Фаол аёллар» даврасининг «Оила ва никоҳ» мавзуига бағишланган семинари бўлиб ўтди.

Назария билан амалиёт уйғунлашган тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳибаси, тарих фанлари номзоди Муборак Юнусхўжаева таваллудининг саксон йиллиги нишонланди ва серқирра, сермазмун, ибратомуз ҳаёт йўли ёритиб берилди. Олиманинг ҳаёт ва ижодига бағишлаб чоп қилинган «Эл ардоғидаги аёл» китобининг тақдимоти ҳам ўтказилди.

Тадбирни Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши раиси, академик Саидаҳрор Ғуломов очиб, оила ва никоҳ ўзбек халқининг муқаддас ҳисобланган қадриятларидан бири эканлиги хусусида тўхталиб ўтди.

Семинарда кенгашнинг «Фаол аёллар» давраси раҳбари Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши депутати Мунира Қориева, кенгаш масъул котиби Муқима Абдуллаева, профессор Раъно Толипова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Раъно Зарипова ва бошқалар сўзга чиқишди.

Ж.САЪДУЛЛАЕВ

Яна ўқинг:  Қандай мусиқани хуш кўрамиз?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: