Ҳомиладор аёлларнинг иммун тизими тадқиқ этилди
Стэнфорд университети қошидаги Тиббиёт мактаби тадқиқотчилари ва “March of Dimes Prematurity” маркази мутахассислари тарихда илк бор ҳомиладор аёлларнинг иммун тизимидаги ўзгаришларни тадқиқ этдилар.
Олимларнинг фикрича туғруқни олдиндан билиш мумкин экан. Бу жараённинг қачон кечишини эса ҳомиладор аёлларнинг “иммун соати” аниқлаб беради. Ҳозирги кунгача шифокорларга онанинг иммун тизими эмбриондан қутилиш ҳолатига йўл қўймаслиги аниқ эди. Бироқ, айни вақтгача барча ўзгаришлар ҳақида ҳеч ким батафсил тадқиқот ўтказмаган.
Тадқиқотчиларнинг мақсади бўлажак онанинг иммунитет ҳолати ва “иммун соат”нинг ишлаш муддатини тўлиқ таҳлил қилиш ҳисобланади. Шунингдек, мутахассислар нима сабабдан муддатидан олдин туғруқ содир бўлиши ва уни қандай қилиб олдини олиш мумкинлигини аниқлашни мақсад қилган. Агар олимлар муддатидан олдинги туғруқнинг иммун ҳолатини қайд этсалар, унда шу жараён бўйича қон таҳлилидаги ўзгаришларни аниқлайдилар. Ҳозирча мутахассислар ҳомиладорлик даври учун иммунитет мослашуви хронологик ривожланишга жавоб берувчи ҳужайра дастурларини аниқлаш имконига эга бўлдилар.