Оромгоҳларда болалар чет тилини ўрганади

Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан ёзги таътил даврида фаолият кўрсатадиган барча турдаги оромгоҳларда чет тилларини ўргатиш бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган эди.

Мазкур қарорга кўра 790 та таълим муассасаларининг қошида ташкил этиладиган кундузги оромгоҳларда чет тили тўгарак машғулотларини ўтказишга оромгоҳ ташкил этиладиган таълим муассасалари ва унга ёндош бўлган мактабларнинг чет тили ўқитувчиларини, стационар оромгоҳларда эса олий ўқув юртлари чет тили факультетларининг кўнгилли талабаларини жалб этишди.

Шу мақсадда 210 та стационар оромгоҳларда чет тили тўгаракларини олиб бориш учун олий таълим муассасаларидан 212 нафар талабаларнинг рўйхати тузилиб, оромгоҳларга бириктирилди.

Оромгоҳларда олиб бориладиган чет тили машғулотларининг асосий мақсади ўқувчиларнинг мактабда олган билимларини коммуникацион суҳбатлар, учрашувлар, турли тадбир ва топшириқларни бажариш асосида мустаҳкамлашдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, бу йил оромгоҳлар, асосан, тўрт йўналишда, хусусан, республикамизнинг Каттақўрғон, Зомин, Фарғона туманларида «Экологик-биологик, ўлкашунослик оромгоҳлари», Пайариқ тумани ва Қўқон шаҳрида «Техник ижодкорлик оромгоҳлари» ҳамда яна бир қатор масканларда ижтимоий мослашув оромгоҳлари сифатида ўқувчиларга хизмат кўрсатмоқда. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан ҳамкорликда экологик вазият мураккаб бўлган ҳудудлар жумладан, Оролбўйи минтақаси болаларининг мазмунли ҳордиқ чиқаришини ташкил этиш борасида ҳам муайян тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур дам олиш гўшаларида ҳам болалар учун махсус чет тили йўналишидаги тўгараклар тузилиб, бу тўгаракларда ўқувчилар хорижий тиллар бўйича ўз билимларини бойитмоқда.

Шунингдек, республика миқёсида ўтказилган «Билимлар беллашуви»да юқори натижаларга эришган ўқувчиларга узлуксиз таълим бериш, уларни халқаро фан олимпиадаларига тайёрлаш, қобилиятларини рўёбга чиқариш мақсадида 15 та «Ёзги интеллектуал оромгоҳ» ҳам мавсумга ҳозирлаб қўйилди. Ушбу масканларда олимлар, ёзувчи ва шоирлар иштирокида кечалар, семинар-тренинглар ва маҳорат сабоқлари уюштириш режалаштирилган.

Яна ўқинг:  Конституция — ҳаётимиздаги улкан ўзгаришларнинг ҳуқуқий асоси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: