Сўз
Энг сероб ҳам – у. Энг ноёб ҳам – у.
Энг қудратли-да Сўз. Энг ҳикматли-да Сўз.
Кимдир уни билиб-билиб ишлатади. Кимдир эса шунинг изидан эъзоз топади, бахт топади.
Яна биров уни беомон сочади. Беқадр қилади. Бора-бора ўзи ҳам қадрсиз бўлади. Сўз уни шу кўйга солади.
Сўзнинг қудрати ҳам, ҳикмати ҳам шунда.