Молиявий қийинчиликларга йўлиққан одамлар мигрень касаллигига мойил бўлади
Яқинда ўтказилган тадқиқот маълум генетик вариантларга эга, молиявий қийинчиликларга учраган одамлар мигрень (вақти-вақти билан тутадиган қаттиқ бош оғриғи) касаллигига мойил бўлишини кўрсатди. Венгрия ва Британия олимлари 999 нафар будапештлик ва 1350 нафар манчестерлик кўнгиллиларнинг маълумотларини таҳлил қилди.
Олимлар суткалик ритм мувозанатини бошқариб турувчи CLOCK генининг икки варианти мигренъ хавфига қандай таъсир кўрсатишини ўрганди. Ушбу ген ва мигрень касаллиги ўртасида бевосита боғлиқлик топилмади. Лекин CLOCK генининг икки варианти молиявий муаммоларга йўлиққан одамларда касаллик хавфини 20 фоизга оширгани маълум бўлди.
Тадқиқотчиларнинг сўзларига қараганда, ушбу генетик вариантлар тахминан ҳар учта одамдан биттасида кузатилади. Яъни молиявий қийинчиликларга учраган аксарият одамларда мигрень касаллиги пайдо бўлиши мумкин. Олимлар изланишда давом этмоқда.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.