Шакарқамиш таркибида стрессни енгувчи бирикма бор

Шакарқамиш таркибида стресс даражасини пасайтирувчи ва тиниқиб ухлашга ёрдам берувчи ноёб бирикма мавжуд, деб ёзади Zee News нашри. Олимлар замонавий уйқу воситалари стрессга қарши курашмаслигини ва қўшимча таъсирга эгалигини айтишмоқда.

Уйқусизлик юрак-қон томир касалликлари, депрессия, безовталик, семириш каби муаммолар билан ҳам боғлиқ. Шакарқамиш таркибидаги октакозанол бирикмаси стрессни йўқотади ва уйқуни тиклайди. Бу бирикмани гуруч кепаги ва асалари муми таркибидан ҳам топиш мумкин.

Тозаланмаган шакарқамиш экстрактидаги поликозанол ва октакозанол бирикмаларидан тиббиётда фойдаланилади. Ўтказилган тадқиқотда октакозанол ўртача стресс ҳолатида бўлган сичқонларга бериб кўрилди.

Бу бирикма қон плазмасидаги стрессга сабаб бўлувчи кортикостерон моддасини камайтириши маълум бўлди. Бундан ташқари, танасига октакозанол бирикмаси киритилган сичқонлар қаттиқ ухлади. Муҳими, бирикманинг қўшимча таъсирлари йўқ бўлиб, одамлар учун тўлиқ мос келади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Уйқу гормони қанчалик муҳим?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: