Шаҳрам – дунёнинг энг яхши боксчиси

Германиянинг Гамбург шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 69 килограммгача вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсов мухлислар томонидан дунё биринчилиги мусобақасининг энг яхши боксчиси, деб эътироф этилди.

Халқаро ҳаваксор боксчилар ассоцияцияси – AIBA нинг “Тwitter” ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада ўзбек ўғлони Шаҳрам Ғиёсов энг кўп овоз тўплаб, украиналик Олександр Хижняк ва кубалик Хулио Сезар Ла Крузни катта фарқ билан ортда қолдирди.

shahram boks

Шаҳрам Ғиёсовнинг Олимпиададаги жанглари, Осиё чемпионатидаги ишончли ғалабаси ва жаҳон чемпионатидаги маҳорати ва ғалабага чанқоқлиги барчанинг эсида қолди. Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Германиянинг Гамбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида 1 олтин, 3 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Н.Норбобоев

Яна ўқинг:  Эл саломатлиги эътиборида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: