Ўзбекистонда янги турдаги мактаблар ишга туширилади

Ўзбекистонда республиканинг 14 региони учун замонавий умумтаълим мактаблари лойиҳалари тайёрланди, деб хабар қилди Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари Алишер Саъдуллаев.

Саъдуллаевнинг сўзларига кўра, бу турдаги намунавий мактаблар бутун республика бўйича 194 та туманда ишга туширилади.

«Ушбу таълим масканларида болани ўқитишда замонавий стандартлар ва ёндашувлар қўлланилади. Бу ерда ҳамма нарса, ҳар бир кабинет дизайнига қадар мактаб ўқувчисининг кўпқиррали таълим-тарбия олиши учун хизмат қилади», — деб ҳикоя қилган вазир.

Саъдуллаев, шунингдек, таълим масканларининг ҳар бирида ёшларни ўз ортидан эргаштирадиган «лидер»лар фаолият юритишини маълум қилган ва олий маълумотли етакчиларни саралаб олиш жараёни ўз ниҳоясига етганини билдирган.

Вазирнинг айтишича, етакчи кадрларнинг ҳар бири махсус ўқув тайёрлов семинарларидан ўтган.

Шунингдек, улар фаолияти учун барча шарт-шароитлар мужассам замонавий кабинетлар тайёр ҳолатга келтирилгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда давлат таълим тизимида 14 828та таълим масканлари мавжуд, шулардан 9680таси умумтаълим мактабларидир. Педагогларнинг умумий сони 400 мингдан ортиқ, ўқувчилар сони эса 5 миллион нафарни ташкил қилади.

Яна ўқинг:  ДУНЁ ҲАМЖАМИЯТИ НИГОҲИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: