Бухорода “Ипак ва зираворлар” фестивали

Бухорода XVI анъанавий “Ипак ва зираворлар халқаро фестивали” бўлиб ўтди. Фестивалда жаҳоннинг кўплаб давлатларидан халқ амалий санъати ихлосмандлари, мутахассислар, сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, ҳунармандлар иштирок этди.

Тадбир доирасидаги кўргазма-савдо расталарида Бухоро мис-кандакорлик асарлари, кулолчилик ва заргарлик буюмлари, зардўзлик либослари, деворий кашталар, водийнинг атласу адраслари, дўппилари, чинни идишлари, Сурхоннинг жун ва ипакдан ишланган маҳсулотлари, тошкентлик усталарнинг ёғоч ўймакорлик ашёлари, Жиззахнинг бисер-мунчоқли санъат асарлари, умуман, юртимиз ва хорижлик ҳунармандларнинг ипак маҳсулотлари, зираворлар, гиёҳлардан тайёрланган шифобахш дармондорилар намойиш этилди. Бухоро рассомлик ва миниатюра, заргарлик, зардўзлик, мис-кандакорлик, темирчилик, гиламчилик ва Ғиждувон кулолчилик мактаблари усталарининг маҳорат дарслари ташкил этилди.

Фестиваль доирасида ўтказилган “Бухоро туристик эркин иқтисодий ҳудудини яратиш имкониятлари ва уни ривож­лантириш истиқболлари” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференцияда вилоятда туризм­ни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Яна ўқинг:  Эълон

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: