Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Нима учун овқат билан ёки ундан кейин сув ичиш мумкин эмас

04.09.2017
43 марта ўқилди
Нима учун овқат билан ёки ундан кейин сув ичиш мумкин эмас

Сувни қандай ва қанча ичиш керак? Ичиш учун зарур бўлган сув табиий ва қайнатилмаган бўлиши керак. Фақат шундай сувдагина ҳаёт энергияси сақланган бўлади. Қайнатилган сув — “ўлик” сув ҳисобланади, унда ҳаёт энергияси мавжуд эмас. Тирикни албатта тирик билан даволаш мумкин, шунинг учун “ўлик”, қайнатилган сув даво бўлмайди. Агар қайнатилмаган сувни тозалашнинг имкони ёки сифатига ишонч бўлмаса, 1 стакан сувга 1 томчи ёд, (1 чой қошиқда олма циркаси, бўлмасам, лимон кислотаси) қўшиш зарур. Бундай муҳитда микроорганизмлар яшай олмайди.

Қон-томир касалликларида магнийга бойитилган сув жуда муҳимдир. Томирларни кенгайиши ва торайиши учун магний зарур. Сувда магний бўлса, юрак ва қон-томир касалликлари хавфи камаяди. Қайнатилган сувда магний тузларининг таркиби ўзгаради ва фойдали хусусиятларини йўқотади. Шунинг учун табиий, магнийга бойитилган минерал сув ичган маъқул.

Эрталаб уйғонибоқ сув ичишни бошлаш керак. Аввал томоқни, сўнг оғизни чайқаб, 1 илиқ стакан сув ичилади. 15-20 мунутдан сўнг нонушта қилинади.

Кун давомида 3 литргача овқатланишлар оралиғида сув ичиб турилади. Имкон даражасида ётишдан олдин сув ичмаган маъқул.

Нима учун овқатланиш ва ундан кейин сув ичиш мумкин эмас? Чунки овқат оғиз бўлиғидаги сўлак билан аралашиши зарур холос. Суюқлик билан истеъмол қилинган таом сўлакдаги ишқор билан тўлиқ аралашмайди, демак тўлиқ ҳазм бўлишга тайёр бўлмайди. Бундан ташқари сув ошқозон ширасини суюлтириб юбориши сабабли, овқат тўлиқ ҳазм бўлмайди ва танага керакли моддалар билан таъминланмайди. Тўлиқ ҳазм бўлмаган таом ичакларда ачиб, қонга заҳарли ва зарарли моддаларни тарқатади.

Овқатланиш пайтида суюқлик ичиш — ўзини ўзи заҳарлаш демакдир. Худди шундай жараёнлар овқатдан сўнг сув ичилса рўй беради.

Сувни қачон ичиш керак? Ичилган сув ошқозондан организм ҳужайраларига тарқаши ва тозалаш хусусиятини бошлаш учун 15-20 дақиқа кифоя.

Ошқозонда сув қолмаганидан сўнгина овқатланиш мумкин. Демак сув ичгандан сўнг 15-20 дақиқа ўтказиб, овқатланса бўлади. Овқатни шундай чайнаш керакки, у салкам суюқ ва қизилўнгачдан осон ўтиб кетиши зарур.

Инсон овқатланиб сув ичиши ёмон одат ҳисобланади. Овқатлангандан сўнг, ҳазм жараёни кетаётганда, суюқлик ичиб бўлмайди. Оқсилларни парчаланиши учун 1.5 2 соат, углеводларни парчаланишига 20 дақиқа вақт кетади. Демак, сувни овқатдан сўнг, 1.5-2 соатдан сўнг ичиш керак экан.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024522
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.2024296
Чарчоқ билан кураш:  қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?Спорт

Чарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?

Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба

25.10.2024196
Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...Тиббий сабоқлар

Антибиотикларни қабул қилгандан кейин ичак микрофлорасини тиклашда...

Антибиотиклар – инфекцияли касалликларни даволашда энг самарали воситалардан. Аммо улар фақат зарарли бактерияларни эмас, балки ичакдаги фойдали микроорганизмларни ҳам «ўлдиради».

20.01.2025265