Олимлар бош суяги ичидаги босимни камайтиришнинг ғаройиб усулини топди

Брингем университети олимлари одатда семириш ёки 2-турдаги диабет касаллигига йўлиққан беморларга ёзиб бериладиган препаратдан бош суяги ичи босимини пасайтиришда ҳам фойдаланиш мумкинлигини аниқлади.

Юқори босим травма, гидроцефалия (бош суяги бўшлиғида сув тўпланиши) ва гипертония оқибатида юзага келади. Бош суяги ичидаги босим кўтарилиб кетса, инсоннинг боши чидаб бўлмас даражада оғрийди, кўриш нервлари қаттиқ қисилади (25 фоиз одамларда кўриш қобилияти пасайиб кетади).

Экстендин-4 препарати тиббий амалиётларда кўпдан бери қўлланиб келади. Мутахассислар тажрибалар ўтказиб, бу препаратнинг босимни тахминан 44 фоизга пасайтириши ва ўз таъсирини камида бир сутка сақлаб қолишини аниқлади. Бундан ташқари, олимлар у бошқа муаммоларга, масалан инсультга қарши курашда ҳам ёрдам бериши мумкинлигини тахмин қилишмоқда.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Сервитамин маҳсулотлар қиш заҳрини кесади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: