Болаларга одоб-ахлоқни ўргатишда қандай китоблар яхши фойда беради?

Торонто университетида ўтказилган янги тадқиқот натижасига кўра, болалар бош қаҳрамонлари одамлардан иборат бўлган китоблардан яхшироқ сабоқ олади. 4 ёшдан 6 ёшгача бўлган иштирокчилар одамлар ҳақидаги ҳикояларни тинглашганидан сўнг уларни бошқалар билан кўпроқ ўртоқлашгани аниқланди.

Тадқиқот давомида болаларга ҳикоялар ўқиб берилди. Ҳикояларнинг қаҳрамонлари одамлар ёки одамга ўхшаб гапирувчи ҳайвонлар эди. Мутахассислар мутолаадан сўнг болаларнинг бошқаларга яхшилик қилишга мойиллик даражасини баҳолади ва болалар одамлар ҳақидаги ҳикоялардан кўпроқ ижобий хулосалар чиқаргани маълум бўлди.

Болаларнинг кўпчилиги ҳайвонларда инсоний фазилатлар етишмаслигини айтишди. Олимларнинг сўзларига қараганда, болалар ўзини ҳикоялардаги одамларга ўхшаш ҳайвонларга тенглаштирмади. Шунинг учун уларни тинглаганидан сўнг болаларда ўзгаларга яхшилик қилиш истаги кучаймади. Мутахассислар фикрича, реал қаҳрамонлар қатнашган китоблар болаларга одоб-ахлоқни ўргатишда самарали фойда беради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Фарзандларимиз учун кийим танлаймиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: