Нотўғри овқатланиш тери касалликларини келтириб чиқаради

Олимлар инсон териси маълум вақтларда ултрабинафша нурларига таъсирчан бўлишини аниқлади. The Daily Mail журналида ёзилишича, тадқиқотчилар сичқонларни одатий тартибни бузиб озиқлантирганда, жониворларнинг териси қуюшдан кўпроқ зарарланган.

Бунга сабаб, нотўғри овқатланиш туфайли терини ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилувчи ферментлар ишлаб чиқарилиши камаяди. Шунингдек, сичқонларда овқатланиш графикасининг бузилиши тери генлари таъсирчанлигини тахминан 10 фоизга ўзгартиргани маълум бўлди.

Техас университети доктори Йозеф Такахасининг фикрича, нормал тартибда овқатланиш кундузи қуюш таъсиридан ҳимоя қилади, бу эса тери саратони хавфини камайтиради.

Статистика маълумотларига кўра, меланома (энг хавфли тери саратони) нинг пайдо бўлиши тахминан 95 фоиз, бошқа турдаги тери касалликларининг юзага келиши 99 фоиз ҳолатларда ултрабинафша нурлар билан боғлиқ.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  ШИФОБАХШ НЕЪМАТЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: