
Спорт билан шуғулланишда тўғри ва чуқур нафас олиш — бу самарали жисмоний машқларнинг асосий элементларидан бири ҳисобланади. Бунда организмнинг кислород билан етарли даражада таъминланиши нафақат узоқ масофага югуриш ёки сузишда, балки ҳар қандай куч ишлатиладиган машқларни бажаришда ҳам муҳимдир.
Тўғри нафас олиш усули жуда осон бўлишига қарамасдан кўпчилик одамлар машқ қилиш пайтида чуқур ва бир маромда нафас олмайдилар. Соғлом ва тўғри нафас олиш — бу энг аввало бурун орқали ва диафрагма ёрдамида нафас олиш.
Куч ишлатиладиган машқларда нафас олиш
Куч ишлатиладиган машқларда нафас олишнинг асосий қоидаси — сиз бурун орқали нафас олишингиз керак, оғирлик эса нафас чиқаришда сиқилиши керак. Масалан, отжимание машқида нафас олишда пастга тушиш, нафас чиқаришда эса ердан кўтарилиш керак.
Тўғри нафас олишни қандай ўрганиш керак?
Ўзингиз учун қулай бўлган ҳолатни эгалланг — ўтиринг, туринг ёки ётинг. Чап қўлингизни кўкрак қафасининг устига қўйинг, ўнгини эса – қорин устига. Танангизни бўшаштиринг ва нормал нафас олишга ҳаракат қилинг. Бир неча дақиқани сиз айнан қандай нафас олаётганингизни ўрганишга бағишланг. Нафас олишда қоринми ёки кўкрак ҳаракат қилаётганига эътибор беринг.
Агар сизнинг қорнингиз деярли ҳаракат қилмаётган бўлса, киндик соҳасини кафтингиз билан енгил силанг, бунда ҳаво қорин мушакларининг очилишига ёрдам берадиган қилиб нафас олишга ҳаракат қилинг. Нафас олишингиз узоқ, чуқур ва оғиз орқали эмас, балки бурун орқали бўлишига эътибор беринг.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
СпортЧарчоқ билан кураш: қайси озиқ-овқатлар сизни тетиклантиради?
Кўплаб одамлар иш ва шахсий ҳаётдаги мажбуриятлар, етарли уйқунинг йўқлиги ва нотўғри овқатланиш туфайли чарчоқни бошдан кечиради. Бу фақат жисмоний ҳолсизлик билан чекланмайди, ба
Тиббий сабоқларБолага пойабзал сотиб олишда...
Инсон оёқлари мураккаб анатомик тузилишга эга. Унинг бир панжаси 26 та суяк ва кўплаб бўғимлардан таркиб топган. Нотўғри танланган пойабзал ана шу суяк ва бўғимларнинг деформацияла
СпортБола неча ёшдан спорт билан шуғулланишни бошлагани маъқул?
Фарзандлар соғлом ўсиши учун уларнинг тўғри овқатланиши билан бирга, жисмоний фаоллиги муҳим аҳамиятга эга. Шу боис ота-оналар ўғил-қизлари учун спорт тўгараги танлашда уларнинг ёш
СаломатликОртиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси
1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ
