Яхши дизайн ахборотни оммага тез етказади

Ҳозирги кунда матбуот нашрлари оммавий ахборот воситалари ўртасидаги рақобатни ҳисобга олган ҳолда нафақат ахборот хусусиятини бойитиши, балки ташқи кўринишга ҳам жиддий эътибор қаратиши лозим. Машҳур газта дизайнери Марио Гарсио ўзининг “Замонавий газета дизайни” китобида шундай сўзларни келтирган эди: “Газетани юқори сифатда саҳифалаш — бу матннинг бошқа визуал элементлари: шрифт, фотография, рангли безаклар ва информацион графикалар билан пухта ва мантиқий уйғунлашувидир. Ҳар хил давлат ва халқларнинг кийинишлари бир-бирларидан фарқ қилганидек, газеталардаги дизайннинг бирор усулини энг зўр деб айтиш нотўғри бўлади, сабаби, уни саҳифалашда ўқувчи ёши, ижтимоий келиб чиқиши, қизиқиши, керак бўлса, дини ва ҳ.к ҳисобга олинади”.

Дарҳақиқат, юртимиздаги газета-журналларнинг ташқи қиёфаси, безаклари, материалларнинг жойлаштирилиши, даврий нашрларнинг дизайни савиясини жаҳон андозалари даражасига кўтариш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Бу ҳақда сўз бораркан, бугунги кунда аксарият таҳририятларда дизайн ва саҳифалаш бўйича малакали мутахассислар етишмаётганини қайд этиш жоиз. Шунингдек, малакали фотомухбирлар, веб-сайтлар ва интернет ресурслар билан ишловчи мутахассисларга ҳам эҳтиёж борлиги ҳеч кимга сир эмас.

mushtariy

Ҳозирги вақтга келиб, замонавий ахборот технологияларининг ривожланиши туфайли “Анъанавий газеталарнинг келажаги қандай бўлади?” деган савол долзарб масалага айланди. Газета ўқишли ва қизиқарли бўлиши учун кундалик ташвиш ва муаммоларни ечишга эътибор қаратиш лозим. Бу нафақат аудиториянинг ижтимоий аҳволи, балки уларнинг психологик турмушини ҳам ўрганишни талаб қилади. Янги газетанинг ташкил қилинишида энг дастлаб “Ўқувчи биздан нимани кутади?” деган саволга жавоб топиш лозим. Газеталаримиз қандай кўринишда бўлиши керак? Газета жуда ранг-баранг қилиб безатилиши ҳам керак эмас, аксинча функционал ҳарактерга кўпроқ эътибор қаратилиши лозим. Яхши дизайн ахборотнинг ўқувчига етиб бориши учун хизмат қилиши шарт. Ривожланган давлатларда реклама берувчидлар газета дизайнининг профессионаллик жиҳатини ҳам ҳисобга олар экан. Чунки газета саҳифаларида муштарий ҳамма нарсага кўз югуртириши кутилади.

Колонтитул ҳам газетанинг кўриниши ва ўқувчи учун қулайлик яратиши жиҳатидан сезиларли даражада аҳамиятга эга. Колонтитул — бу ҳар бир саҳифа тепасида ёзилиб, унда газета номи, ўша саҳифанинг мазмуни (ёки жанри), тартиб рақами, газета сони ва чоп қилинган вақт қайд қилинади. Унга безак бериш ҳар хил бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, нашрларда қўлланиладиган шрифт ҳам катта аҳамиятга эга. Тадқиқотларга кўра, қўшилиб ёзиладиган шрифтни енгил ва тез ўқиш мумкин экан. Газетада асосий матннинг шрифти иложи борича бир хил бўлгани маъқул. Мақсад — газетанинг ўқилишини осон қилиш. Асосий матнда ишлатилган шрифтни реклама учун умуман ишлатмаслик керак. Шунингдек, асосий матн шрифтлари жуда майда бўлмаслиги лозим. Авваллари газеталарда материалларнинг деярли барчаси 8 кегльда берилган, ҳозирда эса бу кўрсатгич 9 ва 9,5 га катталашган. Бу эса кўпчилик давлатлардаги асосий ўқувчилар қатлами 40-55 ёш ўртасидаги кўриш қобилияти бироз пасайган кишилар учун қулайлик яратади. Матн орасидаги интервални энг қулай ва чиройли ҳолатига келтириб, материал катта-кичиклигидан қатъий назар барча саҳифада бир хил қўлланилгани маъқул. Матннинг шрифти оқ рангда унинг ортидаги фон эса қора рангда бўлиши ўқишга қийинлиги билан ўқувчини зериктиради.

Яна ўқинг:  Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Газетадаги бадиий иллюстрация чизиқлар нашрнинг қандай аудитория учун йўналтирилишига қараб бир-биридан фарқ қилади. Масалан, санъат вакиллари учун мўлжалланган газета чиройли нақшлар билан безатилган бўлиши, сиёсий газетада жиддий чизиқларгина ишлатилиши мумкин.

Замонавий газета кўринишида асосий, қизиқарли ва муҳим материаллар парчалари газета сиртига жойлаштирилади. Бу албатта бир қарашда ўқувчининг эътиборини тортиш учундир. Шундай экан, газеталарнинг ўқувчига яқинлашиши учун сарлавҳалар ҳам катта аҳамиятга эга. Мақола сарлавҳасининг танланиши журналистдан маҳорат талаб қилади, чунки ўқувчини бир қарашда қизиқтирадиган ва кўзига ташланадиган айнан сарлавҳадир.

Сарлавла максимум 3 та сўздан иборат бўлиб, моҳият тушунарли, оддий бўлиши лозим. Баъзи ҳолларда мақоланинг саҳифада жойлашишига қараб, сарлавҳани унинг ўрта қисмида, чап ёки ўнг томонида жойлаштириш мумкин. Мавзуларда ишлатиладиган шрифтлар ҳар хил бўлиши мумкин, аммо маълум йўналишлар учун доимий шрифтларни белгилаб олган маъқул. Масалан, янгиликлар учун фақат битта шрифт ишлатилиши керак. Асосий матн шрифти каби бу шрифтлар ҳам реклама матнида ишлатилмаслиги лозим. Улар ўқувчини психологик тарзда маълум материал мазмунига йўналтириши керак. Кўпинча сарлавҳалар катта (бош) ҳарфларда ёзилади, лекин асосий матн фақат кичик ҳарфларда ёзилади. Тадқиқотларга кўра катта ҳарфларда ёзилган матннинг ўқилиш тезлиги пастроқ бўлар экан.

Мақола ёки бошқа турдаги материаллар охирида муаллифнинг исми, фамилияси ва лавозими кўрсатилади. Баъзи хорижий давлатлардаги газеталарда чоп этилаётган материаллар муаллифларининг қайси р\партияга аъзолигини кўрсатади. Бу, биринчидан, ўша партиянинг қизиқишлари қай йўналишдалигини ва, иккинчидан, бошқаларни ҳам ўз партиясига жалб қилишига хизмат қилади. Агарда газетада чоп қилинган асар муаллифи бир кишидан ортиқ бўлса, унда муаллифларнинг ижтимоий даражасига қараб кетма-кетлик белгиланади, улар орасида таҳририят ходими ҳам бўлса, муаллиф мавзу тагида ҳам берилади, хорижий газеталарда эса бу доимий ҳолат бўлиб, материал ҳажмига боғлиқ эмас.

Иллюстрация — газета бўлимларини жонлантирувчи асосий бўғин ҳисобланади. Бунда фотосуратлар, расмлар, диаграмма ва жадваллар билан материаллар бойитилади.

Нашрнинг иллюстрацияланинг дарадаси унинг йўналишига боғлиқ. Кўпчилик нашрлар иллюстрациятив объектларнинг саҳифада кўпайиб кетиши ўқувчини зериктиради деб ҳисоблайди. Аммо жаҳоннинг баъзи йирик нашрлари оламшумул воқеаларни фақат фотосуратлар ва уларга берилган изоҳлар билан ёритади.

Яна ўқинг:  Оилавий поликлиникалар Дамас автомашинаси билан таъминланади

Газетада воқеа-ҳодисаларни таъсирли қилиб ёритишда фотосурат, чизама расмлар ва карикатуралардан фойдаланилади. Хорижий давлатларда чоп этиладиган кўпгина ижтимоий-сиёсий газеталарда сиёсий карикатура катта аҳамият касб этади. Бу эса газетадаги мақола айтмоқчи бўлган фикрнинг ҳаммасини ўзида акс эттириши мумкин. Яхши фотосурат жараённи тасвирлайди, масалан, футболчи қўлида тўп ушлаб турган расмдан кўра, унинг дарвозага тўп киритаётган жараёни қизиқарлироқ. Фотографларни эса бундай маҳсулотлари учун тақдирлаш кейинги ишини бундан-да яхшилашга туртки бўлади. Чиройли расмлар кўпинча саҳифада етакчи ўринда туради, хорижда йирик газеталар сотувда асосан муқоваларида одамни жалб қиладиган расмлардан фойдаланади.

Кейинги йигирма йилликда газета саҳифаларига диаграмма, жадвал ва хариталарни чоп қилиш киритилган. Буни баъзи мутахассислар газетанинг ТВ билан рақобати таъсирида амалга ошган дейишади. Булар информацион графика ёки инфографика дейилади. Масалан, Буюк Британиянинг асосан иқтисодий мавзуларни ёритадиган “Файнаншл таймс” газетасининг ҳамма сонида турли жадвал ва диаграммаларни учратиш мумкин. Табиийки, инфографика газета ўқувчиларининг барчасига тушунарли тарзда берилиши керак.

gazetalar

Газетада материалларнинг жойлаштирилишида ўқувчилар псиологиясини ҳирсобга олиш газета таҳририяти учун жуда қўл келади. Баъзи мухлислар газетанинг охиридан бошлаб ўқийди, баъзилари дастлаб сарлавҳаларни ёи рамларни кўриб чиқади. Бунга дизайнерларимиз, албатта, эътиборли бўлгани маъқул.

Ҳар қандай бозорда ҳам рақобатга чидамли, сифатли маҳсулот харидоргир бўлади. Бугун тобора кенгайиб бораётган матуот бозори ҳам ана шундай сифатли ва харидоргир “маҳсулот”ни талаб этмоқда. Республикамизда ушбу бозор учун харидоргир “маҳсулот” бера оладиган нашрлар борлиги бизни ҳам, муштарийларни ҳам мамнун этади.

Наврўз НОРБОБОЕВ,

“Соғлом авлод” газетаси масъул котиби

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: