Республика репродуктив саломатлик маркази бош мутахассиси: хусусий клиникалар малакали мутахассисларни “ўғирлаб” олмоқда

Бу ҳақида “Соғлом авлод” газетаси таҳририятининг “Стол атрофида” лойиҳаси доирасида ўтказилган давра суҳбатида фикр билдирди:

– Ўрта махсус маълумотга эга бўлган тиббиёт ходимлари масаласида бу борада ҳеч қандай муаммолар учрамайди. Фақатгина билим олиш борасидаги сифат масаласи олдимизда турган долзарб масала саналади, – дейди Икром Амонов, – аммо, олий маълумотли тиббиёт ходимлари етишмаслиги чиндан ҳам тиббиётнинг ҳар бир соҳасида мавжуд муаммодир. Акушер-гинеколог соҳаси ҳам бундан мустасно эмас.

Яқинда Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида марказдан 80 км олисда жойлашган ҚВПда бўлгандим. Навоий вилояти тиббиёт муассасаларида олий маълумотли тиббиёт ходимларига ваканция жуда юқори даражада экан. Ҳозирда, тиббиёт олийгоҳлари учун қўшимча квоталар ажратилди. Бу ҳам келажакда кадр тақчиллигининг олдини олишда ўз самарасини беради.

Кузатувим давомида шунга амин бўлдимки, охирги 5 йил ичида кўплаб тиббий мутахассислар хусусий секторга ўтиб кетган. Қарийб 40 фоиз шифокорлар давлат муассасаларидан хусусий клиникаларга ўтиб ишламоқда.

Бунинг бир қанча сабаблари бор. Биринчидан, юртимизда хусусий клиникалар фаолияти ривожланмоқда. Ҳозирда хусусий секторда шифокорлар учун 7-8 миллион сўмгача иш ҳақи тўланади. Бу эса шифокорнинг моддий манфаатдорлиги ошишига хизмат қилади. Иккинчидан, давлат тасарруфидаги тиббиёт муассасалари шифокорларининг ўз вазифасидан ташқари турли жамоат ишларига жалб этилаётгани ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Қўпол бўлса ҳам айтиш жоиз, хусусий клиникалар тиббиёт муассасаларининг малакали мутахассисларини “ўғирлаб” олмоқда. Сабаби яхши мутахассисларни мижозлар кўп излаб келади.

Хуршида Ҳусенова

Яна ўқинг:  Замонавий тиббиёт маскани: юксак ғамхўрлик самараси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: