Автоуловингиз салонидаги зарарли газларнинг миқдорини аниқловчи ускуна ихтиро қилинди

Йирик шаҳарлар иқтисодиётининг кескин ривожланиши жараёнида айрим захарли газлар ҳосил бўлиши кузатилмоқда ҳамда уларнинг номенклатура миқдори ошмоқда. Табиийки бу атроф муҳит тозалиги ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди.

Бу эса ўз навбатида одамларнинг соғлиғига таъсир этувчи омилларнинг олдини олишни, экологик ва санитар-гигиеник назоратни тартибга солишни талаб этади.

“Самарканд синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси қошидаги машинасозлик махсулотларини синаш лабораториясига ҳаво таркибидаги заҳарли компонентлар миқдорини аниқлаш учун “БИНАР-1П” русумли ускунаси харид қилинди.  

Ушбу ускуна ҳавонинг ифлосланганлик даражаси ҳақида маълумот олиш ҳамда ҳавонинг ифлосланганлик даражаси тўғрисида тезкор огоҳлантириш имкониятини беради. У орқали 8 турдаги захарли газларнинг (азот оксиди, азот диоксиди, углерод оксиди, формальдегид, углеводородлар ва ҳ.к) ҳаво таркибидаги миқдори аниқланади. Шунингдек, газоанализатор ва унинг жамламасига кирувчи блок манбаи 220В тармоғидан стационар шароитларда ишлатилиши мумкин. Блок манбаи зарядли қурилма функцияси вазифасини бажариш билан бирга аккумуляторларни кучлантирувчи қурилма сифатида ҳам ишлатилади.

Хозирда бу ускуна автотранспорт воситаларининг кабинаси ва салонидаги зарарли газларнинг миқдорини аниқлаш учун ишлатилаётган бўлсада, у билан нафақат автотранспорт воситаларининг кабиналари балки ишлаб чиқариш хоналаридаги хавонинг таркибидаги захарли газларнинг миқдорини аниқлаш имкониятини беради.

Бу орқали юқори аниқликдаги натижалар олиниб, одамларнинг соғлиғига таъсир этувчи омилларнинг олдини олишда, экологик ва санитар-гигиеник назоратни тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади ҳамда лабораториямиз томонидан ўтказилаётган синов натижаларини халқаро бозорда тан олинишига эришилади.

 

 “Ўзстандарт” агентлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Доимо ҳушёр, доимо огоҳ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: