Суякни мустаҳкамловчи препаратларни узоқ вақт қўлламаслик керак

Корнелия университети ходимлари суякни мустаҳкамлаш учун ичиладиган дорилар (бисфосфонат) салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиряпти. Бу препаратларни беш йилдан ортиқ қабул қилиш натижасида суяк таркиби ўзгаради ва мўртлашади. Тадқиқотчилар 65–93 ёш оралиғидаги 50 нафар аёлнинг маълумотларини текшириб чиқиб, шундай хулосага келди.

Мутахассислар бисфосфонатларни 3–5 йилдан ортиқ қўлламасликни маслаҳат беради. Лекин тадқиқот иштирокчиларининг айримлари улардан 8 йилгача фойдаланди. Қатнашчилар суяк синиши ва бисфосфонатларнинг турига қараб беш гуруҳга бўлинди, деб ёзади The Daily Mail.

Бисфосфонатларни узоқ вақт қабул қилиш туфайли аёлларда суяклар қаттиқлашгани ва минерал тузларга бойигани маълум бўлди. Бунинг оқибатида суяк синиши хавфи ортган. Арзон препаратларни қабул қилган қатнашчиларда, айниқса хавф юқорилиги қайд этилди.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Тўрт минг ёшли атир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: