Бухорода қовун сайли
Бухорода Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб қовун сайли ўтказилди.
Полизчиликнинг бугунги равнақи ва имкониятларини намойиш этувчи мазкур анъанавий тадбирда вилоят фермер хўжаликлари ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Тадбир доирасида энг ширин қовун танлови, карвинг санъати намуналарига оид кўргазма бўлиб ўтмоқда.
Тоҳир Истатов,
ЎзА