Шизофрения касаллигининг ривожланиш сабаблари
Шизофрения – руҳий фаолиятнинг заифлашуви ва руҳий жараёнлар равонлигинингинг бузилиши билан намоён бўладиган касаллик.
Олимлар бу касалликнинг келиб чиқишида бош мияда ҳаракатланувчи глиал ҳужайралар катта аҳамиятга эгалигини таъкидламоқда. Бу ҳужайралар нейронлар ўртасида боғланиш ҳосил қилишга ва нерв толалари қобиғини ҳимоя қилувчи миелин моддасини ишлаб чиқаришга ёрдам беради.
Мутахассислар шизофрения билан касалланган одамларнинг (касаллик болалик давридаёқ пайдо бўлган) терисидаги ҳужайраларни таҳлил қилди. Улар бу ҳужайраларни ҳаракатлантирувчи ҳужайраларга ўзгартириш орқали глиал ҳужайраларнинг вазифадошига айлантирди. Шундан сўнг уларни сичқонларнинг миясига ўрнатилди. Текширувдан сўнг беморлардан олинган ҳужайралар меъёрда ишламаслиги маълум бўлди.
Шунинг учун нейронлар ўртасидаги сигнал узатилиши бузилган. Бунинг устига астроцидлар (глиал ҳужайра тури) нормал улғая олмаган ва нейронларни тўлиқ ҳимоя қилолмаган. Бундай ҳужайра мавжуд сичқонларда шизофренияга хос аломатлар кузатилди.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.