Психологлар фикри: тўнғич фарзанд вазмин ва масъулиятли бўлади

Одатда кўп фарзандли оилаларда катта фарзанд масъулиятли бўлиши керак деб ҳисобланади. Массачусетс (АҚШ) технология институти ходими Жозеф Дойл ўтказган тадқиқот кичик фарзандлар, хусусан болаларда муаммоли характер кўп учрашини, тўнғич фарзанд эса, ҳақиқатан, вазмин ва масъулиятли бўлишини исботлади.

Икки фарзандли оилаларнинг маълумотларини тадқиқ қилишган мутахассислар кенжа фарзанд мактабда жиддий кўнгилсизликларга ёки тартиб-интизом билан боғлиқ муаммоларга тўнғич фарзандлардан кўра 25-40 фоиз кўпроқ дуч келганини аниқлади. Психологлар фикрича, бунга ота-оналарнинг биринчи фарзандга кўп эътибор қаратиши, иккинчисининг тарбиясига эса унчалик вақт ажратолмаслиги сабаб бўлиши мумкин.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  КОФЕ – 2-ТУР ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ ОЛДИНИ ОЛАДИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: