Ихчам кўринишдаги бош мия сканери
Яқинда яратилган ихчам кўринишга эга бош мия сканери биринчи навбатда эпилепсия (тутқаноқ) хавфини олдиндин аниқлашга мўлжалланган.
Айниқса, бу қурилма йирик ҳажмли асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган мамлакатлар аҳолиси учун жуда қулай саналади.
Сканер смартфон ва электродли қалпоқчадан ташкил топган. Ҳозирда неврологлар соғлом кишилар ва касалликка чалинган шахслар билан тизимни текшириш ишларини бошлашган. Шифокорлар мазкур тиббиёт асбоби болаларда эпилепсия хавфини олдиндан аниқлаш имконини беради, деб ҳисоблашмоқда.
Х. ҲУСЕНОВА