Саратоннинг янгича давоси топилди

Маълумки, саратон айни пайтда дунёда энг кўп тарқалган хасталик ҳисобланади. У одамнинг ҳаёт тарзи ўзгариши ёки аксинча ўзгармаслиги оқибатида юзага келади. Шу кунга қадар дунёнинг кўплаб олимлари бу хасталикни илдизи билан қуритиш йўлида юзлаб, минглаб тадқиқотлар ўтказишди, дори-дармонлар яратишди. Бахтга қарши саратонни буткул йўқ қилиш ёки даволашнинг иложи бўлмаяпти.

Австралиялик хасталикка қарши янги кураш усулини ўйлаб топишди. Улар беморнинг иммуниал тизимини қайта дастурлаш орқали ҳозирча оққон саратонини йўқ қилишга эришишди. Шубҳасиз, дастлабки синовлар сичқонларда ўтказилди.

Бунинг учун олимлар беморнинг иммунитет учун жавобгар тўқималарини олиб ташлаб, уларнинг ирсий даражасини ўзгартириб, қайтадан организмга ўрнатишганда, тўқималар саратон хасталигига қарши жуда фаол кураша бошлади. Энди олимлар бу усулни саратон шишларида ҳам текшириб кўришмоқчи. Агар шу синов ҳам муваффақиятли чиқса, келгусида клиник синовларга киришишади.

Манба: zamin.uz

Яна ўқинг:  Кузда коронавирус кўпаядими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: