Банан ва творогли рулет

Зарур масаллиқлар: 5 ош қошиқ сули ёрмаси, 300 гр. ёғсиз творог, 2 дона унча йирик бўлмаган банан, 1 дона тухум.

Тайёрланиши: творог, сули ёрмаси ва тухум аралаштирилиб, қўлга ёпишадиган хамир қорилади. Сўнг хамир иккига бўлиниб, юпқароқ шаклда ёйилади. Кейин ичига банан солиб, рулет кўринишида ўралади. Бу жараёнда рулетнинг икки томонини тугиб қўйиш ёдингиздан кўтарилмасин.

Товага пергамент қоғоз ёйилиб, устидан рулетлар жойлаштирилади ва 180 даража қиздирилган печда 20-30 дақиқа давомида пишириб олинади.

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Сутли кекс

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: