Ҳужайралар ёшини аниқ баҳолаш усули
UPI.com хабар беришича, бу усулда ҳужайра ва молекула омилларининг йиғиндиси, шунингдек, ҳужайраларнинг ёшни кўрсатувчи хусусиятлари ҳисобга олинади.
Бу мавзу бўйича ўтказилган олдинги тадқиқотларда орган ва тўқималар фаолияти каби омилларга эътибор қаратилганди. Олимлар тери тўқимаси ҳужайраларини таҳлил қилишган. Бу ҳужайралар икки ёшдан тортиб 96 ёшгача бўлган шахсларда мавжуд бўлади.
Яқинда бу ҳужайраларнинг хусусиятлари алгоритм-анализатори орқали текширувдан ўтказилди. Ёшни аниқлаш учун биомолекуляр омиллардан кўра биофизик омиллар анча ишончлироқ деб топилди. Мутахассисларнинг айтишича, бундай текширув орқали тезлашган ҳужайра қаришини аломатлар пайдо бўлишидан олдин аниқлаш мумкин. Бундай ҳолатларда шифокор керакли тавсияларни бериши керак.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.