Тошкент вилоятида янги тоғ чанғи дам олиш маскани барпо этилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга “Амирсой” тоғ чанғи дам олиш маскани бош режаси тақдим этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тоғ чанғи дам олиш маскани лойиҳаси замонавий ечимлари ва кўлами билан ажралиб туради. Бунда йилнинг турли фаслларида сайёҳларга хизмат кўрсатадиган тизим яратилади.

Президент Тошкент вилоятининг сайёҳлик салоҳиятидан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлаган.

“Шундай шароит бўла туриб, мавжуд имкониятлардан фойдаланмаяпмиз”, — деган Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбарига Тошкент вилоятининг сўлим гўшаларида тажриба сифатида меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича таклифлар тақдим қилинган. Бунда азалий урф-одатлар асосидаги тадбирларга сайёҳларни жалб этиш, уларга миллий таомлар тайёрлашни намойиш этиш ва бошқа қизиқарли тадбирларни ташкил этиш кўзда тутилган.

Яна ўқинг:  Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: