Таълим тизимидаги энг яхши сайтлар

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайт – 2017” кўрик танлови ғолиблари тақдирланди.

Кўрик-танловдан кўзланган асосий мақсад халқ таълими тизимидаги бошқарув органлари, таълим муассасалари ва ўқитувчиларнинг ижодий фаоллигини ҳамда ахборот-коммуникацияларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, замонавий АКТни таълим тизимига жорий этишдан иборат.

Мазкур танловда республикамиздаги барча таълим муассасалари, ўқитувчилар ва халқ таълими тизимидаги ташкилотлар қатнашди.

Танловда “Энг яхши таълим муассасаси веб-сайти”, “Энг яхши ўқитувчи веб-сайти” ва “Халқ таълими тизимидаги энг яхши ташкилот (муассаса) веб-сайти” номинациялари бўйича 5 мингга яқин сайтлар рўйхати келиб тушди.

Танлов ғолиблари вазирликнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

xalqtalimi31

“Халқ таълими тизимидаги энг яхши веб-сайт – 2017” кўрик-танлови республика босқичи ғолиблари

РЎЙХАТИ

“Энг яхши таълим муассасаси веб-сайти”

1-ўрин — — http://327.yunusobodtxtb.uz Тошкент шахар Юнусобод тумани 327-умумий ўрта таълим мактаби.

2-ўрин — http://38-school.uz Хоразм вилояти Урганч тумани 38–умумий ўрта таълим мактаби.

3-ўрин — http://nav-3maktab.uz Навоий вилояти Кармана тумани 3–умумий ўрта таълим мактаби.

“Энг яхши ўқитувчи веб-сайти”

1-ўрин http://shuhratbek.uz Нургазиев Шухрат Хасанович Жиззах вилояти Дустлик туман 10-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.

2-ўрин — http://infomat.uz/ Мирзакулов Кобилжон Сирдилович Фаргона вилояти Ёзёвон туман 21-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.

3-ўрин http://nargiz13.uz Каршибоева Наргиза Абдулахатовна Жиззах вилояти Жиззах туман 14-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.

“Халқ таълими тизимидаги энг яхши ташкилот (муассаса) веб-сайти”

1-ўрин — http://navtxtb.uz — Навоий вилояти Навбаҳор тумани халқ таълими муассасаларини фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими.

2-ўрин — http://fargonamoi.uz Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.

3-ўрин — http://xorazm-vxtb.uz Хоразм вилояти халқ таълими бошкармаси.

Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Спорт хабарлари (2015-21)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: