Игна билан даволаш озишга ёрдам беради
Гонгконг университетида ўтказилган янги тадқиқот натижасида игна билан даволаш ёғни парчаловчи ва иштаҳа йўқотувчи бета-эндорфин, серотонин гормонларини кўпайтириши аниқланди.
8 ҳафта давом этган тадқиқотда ортиқча вазнли 72 нафар одам қатнашди. Улар 16 сеанс муолажа олди. Игналар қориндаги нуқталар, оёқнинг пастки қисмлари ва қулоқларга жойлаштирилди. Тадқиқот давомида иштирокчилар ўртача 2,47 килограммдан вазн йўқотгани маълум бўлди.
Миржалол Мадвалиев тайёрлади.