Шаҳар шовқини юрак касалликлари хавфини оширади

Ноттингем Трент университети тадқиқотчилари шовқин даражасининг мунтазам ўзгариб туриши юрак ритмининг бузилишига сабаб бўлишини аниқлади. Бу ўз навбатида жиддий юрак касалликлари ривожланишининг эҳтимолини кучайтиради, деб хабар беради The Hindustan Times нашри.

Тадқиқот иштирокчилари 45 дақиқа давомида шаҳар маркази бўйлаб юрди. Улар юрак қисқариши частотасини ўлчайдиган ускуна тақиб олишди. Олимлар атроф-муҳит, шовқин ва атмосфера босими тўғрисидаги маҳлумотларни юрак қисқариши частотаси, тана ҳарорати ҳақидаги маълумотлар билан таққослаб чиқди.

Текширувдан сўнг, шовқин даражасининг кескин ўзгариши туфайли иштирокчиларда юрак ритми тез бузилгани маълум бўлди. Тадқиқотчилар фикрича, бу ҳолат доимий равишда содир бўлаверса, юрак-қон томир касалликлари келиб чиқиши мумкин. Бундан ташқари, атмосфера босими ҳам юракка ва тана ҳароратига таъсир кўрсатади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Иммунитетни оширувчи сабзи шарбати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: