Ўзбекистонлик шифокорлар термаси АҚШ термасини йирик ҳисобда енгди

Австрияда шифокорлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг финал босқичи бошланди.

Morell Cup turnir номидаги турнирда Ўзбекистон шифокорлар терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

Жамоанинг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилинишича, 9 июль куни бу жамоа илк учрашувда майдонга тушди.

А гуруҳидан ўрин олган терма жамоа илк учрашувда АҚШ вакилларини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Зальцбургдаги “Steinbergstadion” стадионида кечган учрашувда Ўзбекистон вакилларининг голларига Сервар Толипов (дубль), Тимур Қобилов ва Ифтихор Ниғматов муаллифлик қилишган.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Бразилия ва мезбон Австрия терма жамоалари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

10 июль куни бу терма жамоаси мезбонлар — Австрия вакилларига қарши майдонда саф тортишади. Бу учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Маълумот учун, терма жамоага “Бунёдкор”да фаолият юритувчи Сергей Чигодаев мураббийлик қилмоқда.

Ўзбекистон шифокорлар термаси таркиби: Фарҳод Умаров, Фаррух, Камолиддин Давлатов, Фазлиддин Назиров, Насриддин Ҳасанов, Лазиз Йўлдошев, Азиз Раҳматов, Ражаб Али Тожиев, Элёр Эрмаков, Улуғбек Раҳимов, Рустам Юнусов, Антоний Мальков, Лутфулла Мақсудов, Маҳмуд Маликов, Сергей Чигодаев.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда инсон тана аъзоларини кўчириш ҳақида қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: