11 йиллик таълим қайта тикланиши муносабати билан бўшайдиган коллежлар тақдирига ойдинлик киритилди

Республиканинг барча туман ва шаҳарларида синов тариқасида 11 йиллик мажбурий ўрта таълим тизимининг жорий этилиши муносабати билан бўшайдиган коллежлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари ихтиёрига беғараз ўтказилади. Бу Президентнинг 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, уларнинг негизида барча қулайликларга, жумладан, кутубхона ва китоб дўконига эга бўлган Ёшлар марказлари ва замонавий ёшлар кинотеатрлари, шунингдек, ёшларни, айниқса, уларнинг уюшмаган қисмини 6 ойгача бўлган муддатда касб-ҳунарга тўловсиз ўқитиш марказлари ташкил этилади.

Шунингдек, фармон билан қатор вазирлик ҳамда идораларга вилоятлар ва пойтахтда Ёшлар марказлари биноларини қуриш ва фойдаланишга топшириш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича дастур лойиҳасини тайёрлаш вазифаси топширилди.

Яна ўқинг:  Экоҳаракат фаолияти қандай самара бермоқда?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: