Болалар яхши фазилатларни осонроқ ўрганади

Вестминстер, Берн ва Вена университети тадқиқотчилари 6 ёшдан 11 ёшгача фарзандлари бўлган 418 та оиланинг маълумотларини таҳлил қилиб чиқишди. Ота-оналар фарзандларида қимматбаҳо нарсаларга ҳавас уйғотишга ҳаракат қилишганди. Мутахассислар бунинг натижаларини ўрганиб кўришди.

Иштирокчиларга болалар ва ўсмирларнинг суратлари кўрсатилди. Ҳар бир суратнинг тагида турли жумлалар ёзилганди. Масалан, “Унга бой бўлиш муҳимроқ. У қимматбаҳо нарсалари ва пули кўп бўлишини хоҳлайди”. Олимлар қатнашчилардан ўзларини суратдаги одам билан таққослаган ёки таққосламаганини суриштирди. Бундан ташқари ота-оналардан ҳам “фарзандингиз суратдаги инсонга ўхшашини истасизми?” деган савол берилди.

Тадқиқот натижаларига кўра фарзандлари ғамхўр ва меҳрибон бўлиб улғайишини хоҳлайдиган ота-оналарнинг фарзандлари ҳақиқатан ҳам шундай хислатларга эга бўлиши аниқланди. Аксинча, обрў-эътибор ва ютуқларга эришишга ундаган ота-оналарнинг фарзандларида бундай ҳолат жуда кам содир бўлди. Оналар одатда болаларини ғамхўр ва меҳрли бўлишга ўргатади, оталар эса фарзандини моддий ютуқларга, обрў-эътиборга эришишини хоҳлайди.

Мутахассисларнинг фикрича, ижтимоий қадр-қимматни муҳим ҳисоблайдиган ота-оналар фарзандларининг эҳтиёжлари ҳақида кўпроқ қайғуради ва улар билан яқин муносабатда бўлишади.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  MEHRIBON BOBOJONIM

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: