Нега оғизни тўсмасдан аксириш мумкин эмас?

Одам аксирганида ёки йўталганида ташқарига чиққан бактерия ҳавода 45 дақиқа фаол ҳолатда бўлади. Бундан ташқари улар 4 метргача узоқликка тарқалиши мумкин, шунинг учун акса урганда ёки йўталган пайтда доим оғизни ёпиш керак. Олимлар бактерияларнинг ҳайратланарли даражадаги яшаш қобилиятини чидамли Pseudomonas aeruginosa номли бактерияда текшириб кўрди.

Бактерия организмдан ташқарига чиққанидан сўнг ҳам анча пайтгача юқиш хусусиятини йўқотмайди. Бошқаларидан фарқли равишда Pseudomonas aeruginosa бактерияси ўзининг хусусиятларини сақлаб қолади ва узоқ вақтгача биологик парчаланишга учрамайди. Иммунитети паст одамлар айниқса, ундан эҳтиёт бўлишлари керак. Пневмония (зотилжам), менингит (бош ва орқа мия пардасининг яллиғланиши), безгак, нафас олишнинг қийинлашиши, чарчоқ каби ҳолатлар ушбу бактерия юқишининг аломатлари бўлиши мумкин.

Бактерия тўпланган томчи ҳавога чиққан заҳоти (мисол учун, йўталган пайтда) тез қуриб, совийди ва ўта енгил ҳолатга келади (бу ҳавода узоқ вақт қолиш имконини беради). Умуман олганда Pseudomonas aeruginosa бактерияси ҳавода 10 дақиқадан ортиқ ярим парчаланиш даврига эга. Агар хонада бирорта бемор бўлса, у ерда узоқ вақт қолмаслик тавсия этилади. Шунинг учун шифокорлар аксириш ёки йўталиш пайтида оғиз-бурунни беркитишни маслаҳат беради.

Миржалол Мадвалиев тайёрлади.

Яна ўқинг:  Иммунитетни кўтарадиган маҳсулотлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: