“Бунёдкор”дан янги рекорд

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳсларининг сўнгги босқичида Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси Жанубий Кореянинг «Поханг Стилерз» клуби билан куч синашди. Анчагина қизиқарли кечган мазкур учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашди. Меҳмонда тўп сурган «Бунёдкор» 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳам қулай вазиятларга эга бўлишига қарамай, дарвозаларни ишғол қила олмади.

Иккинчи бўлимда Миржалол Қосимов таркибда амалга оширган ўзгаришлар ўз самарасини берди. Алибобо Раҳматуллаев майдонга тушиши билан ҳужумга фаол қўшилди ҳамда бу ҳолат тезда ўз самарасини берди. Дилшод Жўраевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, аммо қайтган тўпга етиб келган украиналик ҳужумчи Олександр Пишчур дарвозани қийинчиликсиз ишғол қила олди.

Аммо, ўйиннинг охирги дақиқаларида «Бунёдкор» ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани ушлаб қола олмади. Гол муаллифи — Парк Хо Сёнг.

Ушбу дурангдан сўнг «Бунёдкор» гуруҳ пешқадамлигини қўлга киритди ҳамда кейинги босқичга йўл олди.

Гуруҳнинг иккинчи жуфтлигида эса «Санфречче Хиросима» ўз майдонида «Бейжинг Гуан» билан дуранг қайд этди.

«Қалдирғочлар» ушбу мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблаганда Осиё чемпионлар лигасида кетма-кет олтинчи маротаба иштирок этишмоқда. Эътиборлиси, тошкентликлар ҳар сафар гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритиб келишади. Ўтган йили «Бунёдкор» гуруҳ учрашувларини кетма-кет беш мавсум муваффақиятли якунлаб, плей-оффга йўлланма олган турнирдаги ягона жамоа бўлганди. Бу борада Миржалол Қосимов шогирдлари «Поханг Стилерз» билан меҳмонда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, ўз рекордларини янгилашди.

Шунингдек, «қалдирғочлар» илк бора турнирнинг гуруҳ учрашувларида мағлубият нималигини билишмади. Бу ҳам клуб тарихида ўзига хос рекорд ҳисобланади.

Яна ўқинг:  АҚЛЛИ ВЕЛОСИПЕДЛАР

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: