Шахмат бўйича минтақавий саралаш мусобақаси якунланмоқда

Пойтахтимизда шахмат бўйича эркаклар ўртасида жаҳон кубоги ва хотин-қизлар ўртасида жаҳон биринчилигида иштирок этадиган шахматчиларни аниқлаш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари минтақавий саралаш мусобақаси якунига етай деб қолди.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтаётган баҳсларда учинчи турда 5 иштирокчи олдинда эди. Улар икки имкониятдан икки очкони қўлга киритишган: Нодирбек Абдусатторов, Самандар Шермухаммадов (Ўзбекистон), Петр Костенко (Қозоғистон), Сапармурат Отабоев (Туркманистон), Муҳаммад Хусанхўжаев (Тожикистон). 7-турдан сўнг эркаклар ўртасида бўлиб ўтаётган беллашувларда Петр Костенко (Қозоғистон) ва Муҳаммад Ҳусанхўжаев (Тожикистон) бир хил – 5,5 очко жамғарган ҳолда етакчилик қилмоқда.

shaxmatgulruh

Хотин-қизлар ўртасида кечаётган баҳслар ҳам кескин ва муросасиз тус олган. Ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова барча рақибаларидан устунлигини яққол намоён этаяпти. Яна икки турдан сўнг поёнига етадиган ушбу нуфузли мусобақада Гулруҳбегим 7 имкониятдан 6,5 очко тўплаган ҳолда, ягона пешқадам бўлиб турибди.

Мусобақа давом этмоқда.

Н.НОРБОБОЕВ

Яна ўқинг:  Муштарак мақсад йўлидаги ҳамкорлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: