Овқатлар ҳақидаги нотўғрилиги исботланган 12 афсона
Афсона
Ошхонада фойдаланиладиган, ёғочдан ясалган тахтачалар бактерияларни йиғиш хусусиятига эга.
Ҳақиқат
Табиий ёғочда бактериялар кўпаймайди.
Афсона
Сувга солинган туз унинг тез қайнашига кўмаклашади.
Ҳақиқат
Тузнинг миқдори сувнинг қайнашига ҳеч қандай таъсир кўрсата олмайди.
Афсона
Тухум қондаги холестерин миқдорини ортишига сабаб бўлади.
Ҳақиқат
Холестерин миқдорининг ортишига тўйинган ёғлар ва транс ёғлар таъсир этади. Тухумда транс ёғлар мавжуд эмас, тўйинган ёғлар эса 1,5 грамни ташкил этади.
Афсона
Альюмин фольга ва идишлардан фойдаланиш Альцгеймер хасталигига сабаб бўлади.
Ҳақиқат
Организмга тушган альюминийни буйраклар ўзига тортиб олади ва пешоб орқали уни ташқарига чиқаради.
Афсона
Энергетик ичимликлар энергия манбаи саналади.
Ҳақиқат
Таркибида шакари мавжуд мазкур ичимликлар сизга бир неча дақиқалик тетиклик бағишлаб, ортиқча вазн йиғишингизга сабаб бўлади.
Афсона
Сут маҳсулотлари – кальций манбаи саналади
Ҳақиқат
Суякларнинг мустаҳкамлиги фақатгина кальций ва витамин Д га боғлиқ эмас. Витамин К ва магний (у кўкатларда мавжуд бўлиб, сут маҳсулотларида учрамайди) ҳам суяклар саломатлиги учун зарур саналади.
Афсона
Ёғли маҳсулотлар организм учун фойдали
Ҳақиқат
Ёғсиз таом орқали инсон организми озуқа моддаларининг кўп қисмини ўзига сингдира олмайди.
Афсона
Инсон кун давомида саккиз стакан сув ичиши керак
Ҳақиқат
Сувнинг барча учун бирдек белгиланган миқдори мавжуд эмас.
Афсона
18 : 00 ёки 19:00 дан кейин овқатланиш мумкин эмас.
Ҳақиқат
18:00 ёки 19:00 дан кейин ейилган овқат ғаройиб тарзда ёғга айланиб қолмайди. Шунчаки, ухлашдан 2-3 соат олдин ёғсиз овқат истеъмол қилишга ўрганинг.
Афсона
Қаҳва хасталикка чалинган юраклар учун тавсия этилмайди.
Ҳақиқат
Қаҳвани севиб истеъмол қилувчилар орасида юрак хуружи хасталиги билан касалланганлар уни истеъмолига қаршиларга қараганда 25 фоиздан камчиликни ташкил этади
Афсона
Қайнатилган сабзавотларнинг фойдалилик даражаси хомига нисбатан анча кам.
Ҳақиқат
Қайнатилган сабзавотлар хомига нисбатан фойдали саналади. Қайнатиш жараёни қаттиқ ҳужайралар деворидан бета-каротин ажралиб чиқишига сабаб бўлади.
Хуршида Ҳусенова