Кунжутли салат
Зарур маҳсулотлар: 200 гр. товуқ гўшти, 2 дона бодринг, 2 ош қошиқ кунжут, салат барги, 2 ош қошиқ соя соуси, 2 ош қошиқ ўсимлик ёғи, уксус, саримсоқпиёз, шакар, қора мурч, кўкатлар керак бўлади.
Тайёрланиши: товуқ гўштини сувда туз ва дафна япроқлари солиб пиширб олинади.
Алоҳида идишга ўсимлик ёғи, уксус, соя соуси, шакар, мурч ва саримсоқпиёзни солиб яхшилаб аралаштириб олинади. Пишган гўшт ва бодрингни майда сомонча шаклда тўғралиб устидан зираворли аралашмани солиб 30 дақиқага музлатгичга қўйилади.
Тухум, туз ва петрушка солиб венчик ёрдамида аралаштирилиб товада пишириб олинади ва майда сомонча шаклда тўғралади. Барча маҳсулотлар аралаштирилиб ликопчага салат барги қўйиб устидан салат солинади ва устидан кунжут сепилади. Ёқимли иштаҳа!
БЕГОЙИМ