Қўлингиз дард кўрмасин…
Инсонни яшашга ундайдиган энг катта куч яхшилик, эзгу амалдир.
Саломатлигинг ёмонлашиб, ўзингни беҳол сезсанг дарров шифокорга мурожаат қиласан. Афсуски, соғликни фақат уни йўқотгандагина биларканмиз.
Яқинда Тошкент тиббиёт академияси шифохонасида даволандим. Ўз касбининг ҳақиқий фидойилари бўлган травматолог Нурхон Исломов, шифокор Хайриддин Чориев, ҳамшира Зулфия Марованинг ширин сўзи, тўғри маслаҳатлари туфайли тезда оёққа туриб кетдим. Фурсатдан фойдаланиб, уларга узоқ умр, танисиҳатлик тилайман.
Қўлингиз дард кўрмасин, азиз шифокорлар!
Розия УСМОНОВА,
Навоий вилояти