– дея Ватан мадҳини тараннум этиб, олис-олисларга таралаётган қўшиқ оҳанглари киши кўнглига ҳузур бағишлайди. Бошидаги зар дўпписи-ю атлас либоси ўзига ярашган, куйлаётган қўшиғига берилиб рақс тушаётган саҳнадаги қизалоқнинг нафис ҳаракатларини кўриб дил яйрайди.
П ойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 120-умумтаълим мактабининг 1-синфида таҳсил олаётган Зарина Жабборова пианинода ҳам куйлар ижро этади. У мактабда аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, тумандаги 20-мусиқа ва санъат мактабининг истеъдодли ўқувчилари сафидан жой олган. Устозлари Абдуқаҳҳор Абдуқодиров ҳамда Линура Велюяева бошчилигида “Ўзбекистон”, “Биз бахтиёр болалар”, “Бувижон” каби қатор қўшиқларни маромига етказиб ижро этаётган Зарина, кўплаб кўрик-танловларда фахрли ўринларни қўлга киритган. 2013-йилда “Камалак юлдузлари” Болалар ижодиёти фестивалининг Республика босқичида ғолиб бўлган бу санъацевар қизалоқ, жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган “Ягонасан, муқаддас Ватан” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида “Муқаддас Ватан” номли қўшиғи учун ИИИ ўринга сазовор бўлди.
Санъаткорлар оиласида камолга етаётган қизалоқнинг дадаси Акмал Жабборов бастакор, ойиси Заҳро Абдуназарова консертместер. Мактабдаги дарслари, мусиқа ва санъат даргоҳидаги машғулотларидан сўнг Зарина бувиси Малоҳат Назарова ёрдамида шириндан-ширин пишириқлар тайёрлашни ёқтиради.
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида бўлиб ўтган Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг “Академик чолғулар ва эстрада ижрочилиги” республика кўрик-танлови янги-янги номларни кашф этди. 2013-йилда ўтказилган танловда “Торимнинг сири” қўшиғи билан ИИ ўринни қўлга киритган Шоҳруҳ Йўлдошев айни вақтда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 256-мактабнинг 6-синфида таҳсил олади. Шоҳруҳ мактабдаги дарслардан сўнг 20-мусиқа ва санъат мактабига қатнайди.
Шоҳруҳ ҳам Зарина сингари “Камалак юлдузлари” Болалар ижодиёти фестивалининг Республика босқичи ғолиби, жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган “Мардлар қўриқлайди Ватанни” кўрик-танловининг шаҳар босқичида гран-при соҳиби бўлган.
Муҳиддин Қориёқубов номидаги Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида мақом йўналишида ўтказилган кўрик-танловнинг шаҳар босқичида ғолиб деб топилган Шоҳруҳ энди республика босқичида қатнашиш учун қизғин ҳозирлик кўрмоқда.
– Рубобда куй ижро этиш жону дилим. Ўзбек халқ чолғу асбоблари бўлимининг авғон рубоби созида устозим Мурод Ҳайитовдан “Шодлик”, “Дилхирож”, “Роҳат” каби куйларни ижро этишни ўргандим. Шу билан бирга, анъанавий хонандалик бўлимида устозим Абдуқаҳҳор Абдуқодиров қўл остида мақом йўналиши бўйича таҳсил олмоқдаман, – дейди Шоҳруҳ Йўлдошев.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
Тиббий сабоқларИш жараёнида тик турган ҳолда ишловчи касб эгалари учун машқлар
Барча машқлар стулда ўтирган ҳолда бажарилади, фақатгина 4-машқдан ташқари. Стулда ўтириб, оёқлар товонини полга теккизган ҳолда, чўзамиз, чап қўлимизни бош орқасига кўтарамиз ва ч
Карьера кунида нималарга эришилди?
Бугунги кунда аҳолини, айниқса, ёшларнинг бандлигини таъминлаш масаласи жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга. Куни кеча Вебстер университети таълим дасту
ЖамиятCалоҳиятли кадрлар тайёрлаш – давр талаби
Таълим масканига кирарканман бир гуруҳ оқ халатли ўқувчи қизлар салом беришиб, раҳбарият биноси томонга бошлашди: – Юринг, сизга йўлни кўрсатиб юборамиз. Биз ҳам дарсга киряпмиз.
ЖамиятЭзгулик йўли
«Соғлом авлод учун» ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди аҳоли генофондини сақлаш ва яхшилаш, она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялашда оила рол
