9 тоифадаги фуқаро хусусий клиникаларда бепул даволанади

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг “Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишнинг тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори лойиҳаси эълон қилинди. Бу ҳақда Norma.uz ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ–2863-сон “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи хусусий тиббий ташкилотлар (стоматологик ва косметологик клиникалардан ташқари), хорижий инвесторлар иштирокидаги хусусий тиббий ташкилотлар 1.01.2022 йилгача барча турдаги солиқлар ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан бўшаётган маблағларни мақсадли йўналтириш шарти билан озод этилган:

  • тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий, муҳандислик-техник ускуналар билан жиҳозлаш, уларга сервис-техник хизмат кўрсатиш, тиббиёт мақсадлари учун эҳтиёт қисмлар, материаллар, инвентарь ва бошқа буюмлар харид қилиш;
  • тиббий хизматлар кўрсатиш учун янги бинолар қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш;
  • аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатиш.

Хусусий тиббиёт ташкилотлари (стоматология ва косметологиядан ташқари)да бепул тиббий ёрдам қуйидаги шахсларга кўрсатилиши кўзда тутилган:

  1. Болаликдан ногиронлар;
  2. Чин етимлар;
  3. I ва II гуруҳ ногиронлари;
  4. 1941 -1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
  5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
  6. 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
  7. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;
  8. Байналмилалчи жангчилар;
  9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар.

Мазкур тоифадаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш мажбурий хисобланади. Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан фуқарога бепул тиббий хизматлар кўрсатишга мурожаат этувчида унинг шахсини ҳамда имтиёзли тоифага мансублигини тасдиқловчи хужжатларнинг мавжудлиги асос бўлади.

Бепул кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг турлари ва хажми лицензияда кўрсатилган ихтисосликлар доирасида ташхис қўйиш ва даволаш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан мустақил равишда белгиланади. Аммо унинг хажми бундан аввалги йил якунлари бўйича солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида ҳақиқатда бўшаган жами маблағларнинг 25%дан кам бўлмаган қисмини ташкил этиши лозим. Бунда сарфланадиган маблағлар умумий ҳажми — мазкур хусусий тиббиёт ташкилотида тиббий хизматларга белгиланган ўртача нархлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Яна ўқинг:  Ўқитувчиларнинг ойлиги оширилди, уларга автокредитлар берилади

Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан имтиёзли тоифадаги шахсларга кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматларнинг йиллик тақсимоти тўғрисидаги ахборот ташкилотга кираверишда, маълумотлар пештахтасида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: