Хусусий шифохоналар кимларга бепул хизмат кўрсатиши мумкинлиги муҳокамага қўйилди

Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида хусусий тиббиёт муассасаларида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул хизмат кўрсатиши тартиби ҳақидаги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги «Солиқ имтиёзлари тақдим этилиши натижасида бўшайдиган маблағлар ҳисобидан хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан аҳоли ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул тиббий хизматлар кўрсатишнинг тартиби тўғрисида»ги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор лойиҳасини эълон қилди.

Ҳужжатга кўра, низом Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббий фаолиятга берилган лицензия асосида фаолият юритувчи хусусий тиббиёт ташкилотлари (стоматология ва косметологиядан ташқари)га татбиқ этилади.

Қарор иловасида хусусий тиббиёт муассасалари қуйидаги аҳоли қатламига бепул тиббий хизмат кўрсатиши белгиланган:

  1. Болаликдан ногиронлар;
  2. Чин етимлар;
  3. I ва II гуруҳ ногиронлари;
  4. 1941 —1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;
  5. Ёшга оид пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар;
  6. 1941-1945 йиллардаги уруш даврида меҳнат жабҳасининг қатнашчилари;
  7. Чернобиль АЭСи фалокатини тугатишда иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар;
  8. Байналмилалчи жангчилар;
  9. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар.

Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан имтиёзли тоифадаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатиш мажбурий ҳисобланади. Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан фуқарога бепул тиббий хизматлар кўрсатишга мурожаат этувчида унинг шахсини ҳамда имтиёзли тоифага мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги асос бўлади.

Бепул кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг турлари ва ҳажми лицензияда кўрсатилган ихтисосликлар доирасида ташхис қўйиш ва даволаш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан мустақил равишда белгиланади.

Имтиёзли тоифадаги шахсларга кирувчи беморларнинг мурожаатлари хусусий тиббиёт ташкилоти томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтида жойлаштирилган махсус электрон базага имтиёзли тоифадаги шахс мурожаат қилган кунда онлайн тизимида киритиб борилади.

Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан имтиёзли тоифадаги шахсларга кўрсатилиши режалаштирилган бепул тиббий хизматларнинг йиллик тақсимоти тўғрисидаги ахборот ташкилотга кираверишда, маълумотлар пештахтасида жойлаштирилади. Мазкур маълумотлархусусий тиббиёт ташкилоти томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтидаги махсус электрон базага киритиб борилади.

Лойиҳа ўзбек тилида тайёрланган бўлиб, ўзгариши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

Фуқаролар ишлаб чиқарилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари муҳокамасига оид сўровномани тўлдириб, ўз изоҳ ва таклифларини билдиришлари мумкин.

Яна ўқинг:  Халқ таълими вазирлигига келиб тушган 3,5 мингдан ортиқ мурожаат ўрганилди

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш тизимининг хусусий секторини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ хусусий тиббиёт шифохоналари 2022 йилга қадар барча солиқлардан озод этилган.

Манба: sof.uz

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: