Тадқиқот: Оқсил парҳези уйқуни яхшилайди

АҚШнинг Пердью университети парҳезшунослари юқори даражада оқсил истеъмоли семириш билан азоб чекаётганлар катталарнинг уйқусини яхшилашини аниқлашди.

Олимлар оқсил миқдори кўп бўлган ва энергетик миқдори кам бўлган таомларни истеъмол қилиш ортиқча оғирликдан қийналаётган одамларга қандай таъсир қилишини текширишмоқчи бўлишди. Бунинг учун улар иккита тажриба ўтказишди. Бошида 53 ёшдан 59 ёшгача бўлган танасининг вазн индекси юқори бўлган 14 нафар киши мол, чўчқа гўштлари, соя ва дуккакли маҳсулотларга асосланган парҳезга амал қилишди. Ҳар ойнинг якунида қатнашувчилар уйқуларининг сифатини баҳолашди. Натижада оқсилнинг организмдаги миқдорининг қўпайиши ва уйқунинг сифати ошиши кузатилган.

Иккинчи тадқиқотда 51 ёшдан 53 ёшгача бўлган 44 қатнашувчилар иштирок этди. Улар икки гуруҳга ажратилган: биринчи гуруҳда протеин миқдори камроқ бўлган маҳсулотларни, иккинчисида эса оқсил миқдори юқори бўлган маҳсулотлар истеъмол қилинган. Бу тажриба 16 ҳафта давом этган, биринчи гуруҳнинг уйқусида ўзгариш кўринмаган, иккинчисида эса уйқу яхшиланган.

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Болаларда кечувчи тутқаноқ хуружи ва эпилепсия: унинг сабаб ва оқибатлари хусусида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: