Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида янги жамғарма ташкил этилади

Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилади. Янги жамғармани ташкил этиш 23 май куни Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган, деб хабар қилди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати.

Жамғарманинг асосий вазифаси вақтинчалик банд бўлмаган аҳолининг йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилмаси объектларини қуришда, таъмирлаш ва реконструкция қилишда, шаҳар ва туманларни ободонлаштиришда, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида иштирок этишини молиялаштиришдан иборат.

Мазкур Жамғарма ривожланган мамлакатларнинг тажрибаларидан келиб чиқиб ташкил этилади. Бунинг натижасида меҳнат бозорини изчил ва барқарор ривожлантириш, аҳоли бандлиги даражасини ошириш ва меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни молиявий таъминланишини кучайтириш, меҳнат органларига мурожаат қилган ишсизларни ишга жойлаштириш имкониятларини янада кенгайтириш ҳамда улар томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг сифатини оширишга эришилади. Шунингдек, бевосита жамғарма фаолияти натижасида жамоат ишларида иштирок этадиган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш, аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этиши орқали улар даромадларини ошириш, йирик инвестиция лойиҳалари, йўл ва уй-жой коммунал инфратузилмаси объектлари, шаҳар ва туманларни ободонлаштириш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш кўзда тутилган.

Яна ўқинг:  Фуқароларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган муҳим ҳужжат қабул қилинди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: