Тиббий маданият – узоқ умр гарови
Бугун мамлакатимизда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш асосий масалалардан бири ҳисобланади. Айниқса, ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларни ҳар жиҳатдан билимли йигит-қизлар этиб вояга етказиш энг олий мақсадимиздир.
ошкент Молия институтининг “Молиявий менежмент” ҳамда “Суғурта” факультети талабалари учун “Ёш оилада ўзаро муносабатлар маданияти”, “Маънавият – оиладан бошланади” ҳамда “Яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш ва ҳуқуқий жавобгарлик” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Тиббий-ижтимоий марказ шифокори Насиба Гаппарова, ҳамшира Шоҳиста Маҳамаджонова, Юнусобод туман “Оила” маркази раҳбари Адиба Камоловалар «Репродуктив саломатлик”, “Эрта никоҳларнинг салбий оқибатлари”, “ОИВ/ОИТС – бу нима?” мавзулари юзасидан талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
Айниқса, замонавий мультимедиа технологиялари ёрдамида мавзуга оид слайдлар ва фильм намойиши талабаларда катта қизиқиш уйғотди.
Умида АГЛАЕВА,
Тошкент молия институти