Муробболи бананчиклар

Зарур маҳсулотлар: 1 стакан ун, 3 ош қошиқ шакар, 2 дона тухум, 100 гр. сариёғ, 250 гр. тварог, ош содаси. Начинка: шакар кукуни, ўрик жеми.

Тайёрланиши: идишга тухум, сода, шакар ва сариёғни солиб миксер ёрдамида аралаштирилади. Сўнгра тварог солиб юмшоқ хамир қорилиб 30 дақиқага тиндиргани олиб қўйилади. Вақт ўтгач хамирни доира шаклда ёйиб 0,4-0,6 см доира шаклда кесиб чиқилади. Хамирлар ичига мураббо солиб ярим ой шаклда беркитилиб чиқилади. Газ листига махсус пишириқ қоғозини солиб бананчикларни териб чиқилиб қизиган газ печига 180 дараж 20 дақиқага қўйилади. Бананчиклар пишгандан сўнг шакар кукуни сепиб дастурхонга тортилади. Ёқимли иштаҳа!

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Болани жазолашда ота-оналар йўл қўядиган хатолар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: