Профилактик ишлар самарадорлиги – муҳим масала

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан 2017 йил 9 февраль куни ички ишлар органларида мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳафтанинг пайшанба кунини Республика миқёсида “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш куни” деб эълон қилинган эди.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар, Миробод туман Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан ҳудуддаги “Байналминал” ва “Лолазор” маҳаллалари идораларида жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни муносабати билан тадбир ўтказилди.

Мазкур йиғилишда жорий йилнинг ўтган даврида юзага келган ёнғинлар ва уларнинг сабаблари таҳлил қилиниб, жамоатчилик билан муҳокама қилинди. Биринчи чорак якунларига кўра туман ҳудудида 19 та ёнғин содир бўлиб, ушбу ҳолатлар натижасида 2 нафар инсон ҳаётдан кўз юмганлиги таъкидланиб, айрим ёнғинлар тафсилоти иштирокчилар ҳукмига ҳавола этилди.

Шунингдек, профилактика куни доирасида мутахассислар аҳоли ўртасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бордилар.

 

Жаҳонгир АБДУКАРИМОВ,

Миробод туман Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бўлими инспектори, сержант

Яна ўқинг:  Ўзбекистон тиббиёт муассасаларида биринчи марта ҳавони 99,9 фоизгача стериль ҳолатга келтириш тизими татбиқ этилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: