Нейрохирурглар анжумани

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Жаҳон нейрохирурглар жамиятлари федерациясининг таълим курси ўтказилди.

Унда Германия, Франция, Италия, Россия, Хитой, Япония, Туркия давлатларининг етакчи нейрохирурглари, юртимиздаги тиббий муассасалар ходимлари ва олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Анжуман сессияларида нейрохирургиянинг долзарб масалалари юзасидан хорижлик ва маҳаллий мутахассисларнинг маърузалари тингланди, тақдимотлар ўтказилди. Тадбир доирасида Н. Бурденко номидаги Россия нейрохирургия илмий-тадқиқот институти профессорлари Самарқанд тиббиёт институти клиникаси нейрохирургия бўлимида беморларни тиббий кўрикдан ўтказди. Улар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан бирга жарроҳлик амалиётида иштирок этди. Ёш мутахассислар учун маҳорат машғулотлари ташкил этилди.

Анжуман доирасида республика нейрохирургия илмий маркази билан Россия ва Япониянинг етакчи тиббиёт муассасалари ўртасида ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзоланди.

 

“Sog‘lom avlod” мухбирлари хабарлари ва интернет материаллари асосида тайёрланди

Яна ўқинг:  Китоб тақдимоти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: