Похолга жон ва жозиба бағишлаб…

Оддий похолдан миллий ҳунармандчилик ва ўзбек миниатюра санъатининг юксак намуналарини яратаётган бухоролик ҳунарманд-рассом Акмал Муҳиддинов кўплаб халқаро кўргазмалар иштирокчиси.

“Ҳунарманд” уюшмаси аъзоси А.Муҳиддиновнинг ижодий ишларида Бухорои шарифнинг қадим афсоналари акс этган. Юксак дид, ноёб истеъдод уйғунлигида яратилган санъат намуналари кўпчиликка манзур, айниқса хорижлик сайёҳларнинг доимий эътиборида. Оила аъзоларига ўз ҳунарини ўргатган ижодкор айни вақтда кўплаб ёшларни “устоз-шогирд” анъанаси асосида похолга жон ва жозиба бағишлаш санъати сир-асрорларидан хабардор қилаётир.

Суратда бухоролик ҳунарманд-рассом Акмал Муҳиддинов ва унинг рафиқаси Дилбар Болтаева тайёрлаган миллий ҳунармандчилик асарлари.

Тоҳир ИСТАТОВ

Яна ўқинг:  ЎЗБЕК ФУТБОЛИ ДУНЁ НИГОҲИДА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: