Эндиликда 6-7 ёшли болалар 1-синфга тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарори асосида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тартибида бир қатор ўзгаришлар киритилди.

Мазкур қарор умумий ўрта таълим тизимида амалда мавжуд бўлган, лекин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан асосланмаган айрим ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солди. Яъни, у умумий ўрта таълимга қўйилаётган замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Янги таҳрирдаги низомга 20га яқин янги меъёрлар киритилди, амалдаги кўплаб меъёрлар мазмунан тўлдирилди. Жумладан:

мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) доирасида умумтаълим муассасаси педагог ходимлари томонидан болаларни бирма-бир (уйма-уй) рўйхатга олиш орқали амалга оширилади;

– болаларнинг интеллектуал ривожланиш жараёнини ҳисобга олиб, уларни 6-7 ёшдан 1-синфга қабул қилиш меъёрларига ҳам аниқликлар киритилди. Эндиликда Умумтаълим муассасаларининг I синфига 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ қабул қилинади;

Тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, I синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб боради;

– оғзаки нутқ нуқсонлари ва товуш талаффузида камчиликлари бўлган ўқувчиларга коррекцион-логопедик ёрдам бериш мақсадида умумтаълим муассасасида ўқитувчи-логопедлар (дефектологлар) фаолият юритадиган логопедия шохобчаси ташкил этилиши мумкинлиги белгиланди.

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда миграция таъсиридан болаларни асраш бўйича лойиҳа ишга туширилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: